Технология | 00:52 / 05.01.2017
4523
1 дақиқада ўқилади

НАСА астронавти ХКС экипажидаги илк афроамерикалик аёл бўлади

Фото: NASA

НАСА астронавти Жанетт Эппс Халқаро космик станциясининг 2018 йил майидаги экипажи таркибида илк афроамерикалик бўлади. Бу ҳақда Америка фазо агентлигига асосланган ҳолда РИА Новости хабар қилмоқда

"Эппс фазо станциясининг 2018 йил майидаги экипаж аъзолари орасида афроамерикаликларнинг илк вакили бўлади", — дейилади НАСА хабарида.

У борт муҳандиси сифатида Халқаро космик станциянинг 56/57-экипажи таркибига киради. Бу пайтга келиб 48 ёшга кирувчи Эппс учун бу биринчи фазовий парвоз бўлади. 

Аммо, Эппсгача, 2018 йил мартида НАСА астронавти Эндрю Фьюстел орбитага парвоз қилади. У дастлаб станциянинг 55-экипажи таркибида борт муҳандис бўлса, кейинчалик, ХКСнинг 56-экипажига раҳбарлик қилади. Шу пайтгача, Эндрю икки марта фазога парвоз қилган бўлса-да, улар қисқа муддатли бўлган. 


 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид