Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суриянинг Жабла шаҳридаги терактда 15 киши ҳалок бўлди
Суриянинг Латақия виолятида жойлашган Жабла шаҳрида содир этилган портлаш оқибатида 15 киши ҳалок бўлди, 45 киши яраланди. Бу ҳақда Al Mayadeen нашри хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, портлаш миналаштирилган автомобиль ёрдамида худкуш томондан амалга оширилган. Террорчи машинани муниципал стадион биносига йўналтирган ва автомобиль айнан унинг ёнида портлаган.
Таъкидланишича, шаҳар хизматлари ҳудуддаги электр таъминотини тиклаш учун тезда таъмирлаш ишларига киришиб кетишган.
Ҳозирча ҳеч қайси гуруҳ теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.
Мавзуга оид
21:31 / 06.05.2026
Сурия хавфсизлик кучлари Идлибда ўзбекистонлик жангариларни қўлга олди
22:54 / 25.04.2026
Суриянинг янги ҳукумати Россияни Хмеймим авиабазасидан чиқариб юбормоқчи
16:40 / 20.04.2026
Киевдаги теракт вақтида полициячилар ёш болани ташлаб, қочиб кетди. Тафсилотлар
09:06 / 19.04.2026