Hyundai автомобилни уй билан уйғунлаштиришнинг уддасидан чиқди
АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтаётган CES-2017 истеъмол электроникасига бағишланган кўргазмада Hyundai компанияси ҳам ўзининг инновацион ечимлари билан иштирок этмоқда. У кўргазмада муқобил автомобилнинг «ақлли» уй билан уйғунлашган концептини намойиш қилди. Ишлаб чиқарувчилар фикрича, келажакда муқобил автомобиллар салони бу каби уйларнинг бир қисмига айланади. Машинанинг мультимедиа мажмуаси эса уй тўплами сифатида қўлланилади.
Mobile Vision лойиҳаси доирасида тайёрланган концепт автомобилнинг уйга уйғунлашиши учун махсус жой бўлишини талаб қилади. Бунда, автомобиль салони уйга қўшилади холос, кузови ташқарида қолади.
Машина «ақлли» уйга улангач, электр энергияси билан таъминлаш учун генератор ёхуд ҳавони совутгич вазифасини ҳам бажариши мумкин. Бирор жойга боришга тўғри келганда, шунчаки хонадан автомобиль салонига ўтиш кифоя.
Mobile Vision лойиҳаси доирасида намойиш этилган яна бир концепт бу электрли Ioniq Scooter бўлди. Hyundai компаниясига кўра, у Ioniq экомоделининг олд эшигидаги махсус ўринга жойланади. У иш жойи ва автомобиллар тўхташ жойи орасида ҳаракатланишда қўл келади.
Бироқ, енгил ва қўл сумкаси ҳажмигача тахланадиган скутер кенг миқёсда ишлаб чиқарилишига ойдинлик киритилмаган.
Мавзуга оид
20:20 / 24.11.2024
Hyundai 42 мингдан ортиқ автомобилини чақириб олади
08:20 / 07.09.2024
Фарғонада йўл четида турган юк машинасига урилган микроавтобус пачақланиб кетди
11:36 / 24.10.2023
Hyundai Саудия Арабистонида йилига 50 мингтача автомобил ишлаб чиқарувчи завод қуради
11:17 / 13.07.2023