Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Истанбул аэропортида 600дан ортиқ рейс бекор қилинди
Фото: Anadolu
Туркиянинг Turkish Airlines миллий авиакомпанияси Истанбулдаги Отатурк халқаро аэропортида 610та авиапарвозни бекор қилинганини маълум қилди. Бунга ноқулай об-ҳаво, кучли қор ёғиши сабаб бўлган.
Хабарларга кўра, шу муносабат билан 6 мингга яқин авиайўловчи меҳмонхоналарга жойлаштирилган, 20 мингга яқин киши иссиқ овқат билан таъминланган.
Anadolu агентлигининг маълумотларига кўра, Истанбулнинг айрим ҳудудларида қор қалинлиги 40 см.га етмоқда. Босфор бўғози кемалар учун ёпиб қўйилган. Автомобиль йўлларини муз қоплагани кўплаб автоҳалокатларга сабаб бўлган, уларда бир неча йирик юк машиналари ҳам иштирок этган.
Истанбул шаҳар маъмурияти, ўз навбатида, "Зейтинбурнуспор" спорт маркази биносида 700 дан ортиқ уйсизларни тўплаб, овқат билан таъминлаган. Шу билан бирга, қутқарув хизмати куну тун ишлаётгани таъкидланмоқда.
Мавзуга оид
22:38 / 31.01.2026
Қашқадарёда қалин қор сабабли 600 киши ташқи дунёдан узилди
11:35 / 29.01.2026
Қамчиқ довонида бир нечта автомобил хандаққа тушиб кетди
09:31 / 27.01.2026
Тоғларда қор кўп: яна қорбўронлари кузатиладими?
09:18 / 23.01.2026