Жаҳон | 19:58 / 08.01.2017
6445
1 дақиқада ўқилади

Кувайт 29 000 муҳожирни депортация қилди

2016 йилда Кувайтда 29 000 киши депортация қилинди. Бу ҳақида маҳаллий оммавий ахборот воситаларида хабар берилди

Ҳисоботга кўра, кунига деярли 80 муҳожир депортация қилинган. 2016 йили депортация ҳар қачонгидан тезлаштирилган. 

Маълумотларга кўра, муҳожирлар депортациясига улар томонидан қонунбузарликларнинг содир этилиши, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик ва бир қатор жиноятлар сабаб бўлган. 

Хабарда таъкидланишича, депортация қилинганларнинг 26 фоизи ҳиндистонлик, қолганлари эса Миср, Филиппин, Эфиопия, Шри-Ланка ва Бангладешдан ташриф буюрган. 

 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид