09:13 / 09.01.2017
5367

Гослинг "Ла-Ла Ленд" мюзиклидаги роли учун "Олтин глобус"ни қўлга киритди

фото: ria.ru

Лос Анжелесда Ҳолливуднинг хорижий матбуот Ассоциацияси томонидан ташкил этилган "Олтин глобус" совринини топшириш маросими бўлиб ўтмоқда. Райан Гослинг "Ла-Ла Ленд" фильм-мюзиклидаги роли учун энг яхши эркак актёр мукофотига лойиқ кўрилди, деб хабар қилмоқда NBC телеканали.

"Ла-Ла Ленд" мюзикли еттита тоифа бўйича халқаро мукофот учун кураш олиб бормоқда. 

Ушбу номинацияда Ҳью Грант ("Флоренс Фостер Женкинс"), Колин Фаррелл ("Лобстер"), Райан Рейнольдс ("Дедпул") ва Жон Хилл "Қуролли йигитлар" фильмларидаги роллари билан қатнашган.

Top