Жаҳон | 17:11 / 09.01.2017
4488
1 дақиқада ўқилади

Мисрдаги блокпостга ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар сони 9 нафарга етди

Мисрнинг Синай ярим оролидаги Ал Ариш шаҳри ҳудудида жойлашган блокпостлардан бирига жангарилар ҳужум уюштиргани ҳақида хабар қилинган эди. Бунинг оқибатида, сўнгги маълумотларга кўра, 9 нафар полиция ходими ҳалок бўлиб, яна 10 нафари яраланган, деб хабар қилмоқда skynewsarabia.com сайти.

Маълум бўлишича, блокпост яқинида мина тўлдирилган автомобиль портлаган. Шундан сўнг, радикал кайфиятдаги экстремистлар назорат-ўтказув пунктини гранатомётлардан ўққа тутган. 

Мавзуга оид