Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Uniqlo раҳбари бир кунда 1,4 миллиард доллардан маҳрум бўлди
Фото: evoketw.com
Fast Retailing компанияси асосчиси ва президенти Тадаси Янаининг молиявий аҳволи бир кунда 1,4 миллиард долларга камайди. Ритейлер гуруҳига кирувчи Uniqlo'нинг 2016 йилнинг декабрида сотувлар пасайганлиги тўғрисидаги ҳисоботидан кейин ана шундай ҳолат кузатилди. Bloomberg нашри шу ҳақида хабар берди.
Uniqlo ҳисоботидан кейин Fast Retailing акциялари 6 январда Токия биржасидаги савдолар давомида 6,7 фоизга тушиб кетди. Компаниянинг қимматли қоғозлари нархи пасайиши фонида Янаининг молиявий аҳволи 1,4 миллиард долларга қисқариб, 17,7 миллиард долларни ташкил қилди.

Шунга қарамай, Янаи Bloomberg индексида Япониядаги энг бадавлат инсон мақомини сақлаб қолди. Ундан кейинги ўринларда SoftBank раҳбари Масаёси Сон (13,6 миллиард доллар) ва Keyence асосчиси Такемицу Такидзаки (11,1 миллиард доллар) номлари қайд этилган. Умумий рўйхатда эса Янаи 44-ўринни эгаллаган.
Мавзуга оид
12:03 / 02.02.2026
Япония океан тубида нодир ер элементларини аниқлади
21:06 / 26.01.2026
Японлар пандалар билан хайрлашмоқда – ўзаро муносабатлар ёмонлашгани туфайли Хитой уларни қайтариб олмоқда
14:44 / 23.01.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчилар учун Японияда ойига камида 2 минг доллар маош таклиф этилмоқда
11:47 / 21.01.2026