Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Америка бош жосуси: Трамп разведкани писанд қилмаяпти
Фото: Getty Images
АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ) директори Жон Бреннаннинг баёнот беришича, мамлакатнинг сайланган президенти Дональд Трамп мамлакат разведка тузилмасини назар-писанд қилмаяпти ва уни етарлича баҳоламаяпти. Бу эса, Қўшма Штатларга нисбатан таҳдидни кучайтириши мумкин. У бу ҳақда CNN телеканалига берган интервьюсида сўз юритган.
«Янги маъмурият — ва ҳар қандай президент — яхши тушуниб олиши керакки, бу мураккаб ва хавфли дунёда разведка тузилмаси ва малакали жосуслар мамлакат хавфсизлигини таъминлаб, унинг манфаатларини ҳимоя қилади», — деган Бреннан.
Унинг қўшимча қилишича, буни тушунмаган ҳар қандай президент ёки унинг маъмурияти мамлакатнинг хавфсизлик соҳасидаги манфаатларини хавф остига қўяди.
Россиянинг АҚШ сайловларига аралашганига доир ҳисобот хусусида сўз юритган Бреннан, хулосаларнинг тўғрилиги ва юз бераётган жараёнларни яхши англаб турганини таъкидлаган.
Аввалроқ, Трампнинг ёрдамчиси ҳам АҚШнинг сайланган президенти Америка махсус хизматларининг «россиялик хакерлар» ҳаракатига оид ҳисоботига қўшилишини айтган эди.
Мавзуга оид
22:51 / 14.01.2026
Дания Гренландияга илғор ҳарбий бўлинмаларни юборади
22:42 / 14.01.2026
Музликлар узра катта рақобат: Гренландия АҚШга нега керак?
20:56 / 14.01.2026
Трамп маъмурияти Гренландияни 700 миллиард долларга сотиб олмоқчи
20:27 / 14.01.2026