Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кубада янги ички ишлар вазири тайинланди
Куба давлат кенгаши раис Рауль Кастронинг таклифига кўра вице-адмирал Хулио Сесар Гандарильяни янги ички ишлар вазири этиб тайинлади. Бу ҳақда миллий телевидение хабар берди.
Гандерилья шанба куни дивизия генерали Карлос Фернандес Гондин оғир хасталикдан сўнг вафот этгач ўз лавозимига киришди. У аввал ушбу маҳкамада вазир ўринбосари бўлиб фаолият юритган.
Хабар матнида айтилишича, вице-адмирал Куба Коммунистик партияси Марказий қўмитаси аъзоси ва халқ ҳукумати Миллий ассамблеяси депутати ҳам ҳисобланади.
Гандерилья ички ишлар вазирлигида турли лавозимларда хизмат қилган. У ҳарбий аксилразведка хизматини 16 йил давомида бошқарди.
Мавзуга оид
09:10 / 24.06.2026
АҚШ Кубага нисбатан санкцион босимни кучайтирмоқда
20:15 / 19.06.2026
Куба парламенти 65 йил ичидаги энг йирик иқтисодий хусусийлаштиришни маъқуллади
10:10 / 12.06.2026
Кубанинг энергетика соҳаси АҚШ санкциялари нишонига айланди
22:15 / 05.06.2026