Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Volkswagen "дизель можароси" бўйича АҚШга қўшимча товон тўлайди
Германиянинг Volkswagen автомобилсозлик концерни "дизель можароси" бўйича АҚШ ҳукумати билан тинчлик битимини тузишга яқин турибди. Бу битим доирасида концерн АҚШга 4,3 млрд доллар қўшимча товон тўлайди. Бу ҳақда DPA ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Volkswagen компанияси ўз машиналарида АҚШнинг қатъий экологик меъёрларини четлаб ўтишга имкон берувчи дастурий таъминот аниқлангандан кейин "дизель можароси" деб аталган можаро марказида қолди. Шундан кейин компанияга нисбатан Европа ва Осиёнинг бир қатор давлатларида ҳам тергов бошланган. Компанияда тан олинишича, чиқинди газларда зарарли моддалар миқдори бўйича экологик синовлар натижаларини сохталаштириш муаммоси бутун дунё бўйлаб 11 млн та автомобилни қамраб олади.
Аввалроқ маълум қилингандек, компания можарони босди-босди қилиш учун 18,2 млрд евро ажратган.
25 октябрда Сан-Франциско федерал суди концерн томонидан ушбу дастурий таъминот ўрнатилган машиналар эгаларига 14,7 млрд доллар товон тўлаб бериш бўйича келишув лойиҳасини маъқуллаганди.
Мавзуга оид
22:35 / 30.03.2026
“У ақлдан озган” – миллионлаб америкаликлар Трампга қарши бош кўтарди
21:33 / 30.03.2026
Эроннинг арзон дронлари қандай қилиб уруш олиб бориш усулларини ўзгартиряпти?
11:55 / 30.03.2026
Саудияда АҚШнинг разведкачи самолёти йўқ қилинди
10:20 / 30.03.2026