00:49 / 12.01.2017
12936

Мэнни Пакьяонинг навбатдаги рақиби аниқлаб олинди

Филиппинлик супербоксчи Мэнни Пакьяонинг навбатдаги рақиби австралиялик Жефф Хорн бўлади. Бу ҳақда Пакьяонинг промоутери Боб Арум маълум қилди.  

Жанг 22 апрелда Австралиянинг Брисбен шаҳридаги, 50 минг томошабинни сиғдира оладиган Suncorp Stadium стадионида бўлиб ўтади.

37 ёшли Пакьяо айни вақтда WBO версияси бўйича ярим ўрта вазнда жаҳон чемпиони унвонига эга. Филиппинлик спортчи ҳисобида 59 та ғалаба, 6 та мағлубият ва 2 та дуранг натижа бор.  

Унинг рақиби 28 ёшли Хорн ҳисобида 16 та ғалаба ва битта дуранг бор. Ҳозирда Хорн WBO рейтингида Пакьяодан кейин 2-ўринни эгалламоқда.

Top