“Дадам бетоб” фильмининг ОАВ вакиллари учун намойиши бўлиб ўтди

Тошкентнинг Алишер Навоий номидаги Кино саройида “Дадам бетоб” бадиий фильмининг оммавий ахборот воситалари вакиллари учун намойиши бўлиб ўтди.
Фильм «Соғлом она ва бола йили" Давлат дастури ижроси доирасида “Ўзбеккино” миллий агентлиги буюртмасига биноан “Ўзбекфильм” киностудиясида суратга олинган.
Фильмда ўзбек халқининг оилапарвар, юртпарвар экани, оилани муқаддас билиши, миллий анъаналарга содиқлиги тараннум этилган. Ҳаётий ва таъсирчан лавҳаларда озод ва обод Ватанимизни, мустақиллигимизни, тинчлик ва осойишталикни кўра олмаган ёвуз кучлар қораланади. Киноасар воқеалари мусаффо осмонимизни, бахтиёр, тўкин ва фаровон ҳаётимизни қадрлашга, уларни кўз қорачиғидек асраб-авайлашда масъулиятни астойдил ҳис этишга чорлайди.
Сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёр – Зулфиқор Мусоқов.
Постановкачи оператор – Азиз Арзиқулов.
Постановкачи рассом – Мария Сашина.
Асосий ролларни Феруза Саидова, Юлдуз Ражабова, Фарҳод Абдуллаев, Баҳриддин Абдуллаев, Хайрулла Саъдиев каби актёрлар ижро этган.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Жисмоний фаоллик саратондан ўлим хавфини 30 фоизга камайтиради — тадқиқот
Фан-техника | 01:29
-
Россияда ўзбекистонлик ишчининг бошига ичида цемент бўлган челак ташлаб юборилди
Жаҳон | 00:44
-
Қурбон ҳайити муносабати билан қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистон | 00:17
Мавзуга оид

17:32 / 03.06.2025
Қурбон ҳайити куни пойтахтда жамоат транспорти соат 03:00 дан иш бошлайди

19:29 / 31.05.2025
Тошкентда йўлбўйи пулли автотураргоҳлар ишга тушди. Аҳоли қандай фикрда?

22:30 / 30.05.2025
“Сотилмайди”, лекин сотувда: Бектемирдаги боғ атрофида нима бўляпти?

20:48 / 29.05.2025