Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистонда юк машинаси мактаб биносига юриб борди, қурбонлар бор
Покистоннинг шимоли-шарқида, Кашмир воҳаси ҳудудида юк машинаси қизлар мактаб биноси устига юриб бориши оқибатида камида 5 киши ҳалок бўлган, яна 30 киши жароҳатланган.
Синьхуа агентлиги хабарига кўра, бу ҳодиса Багҳ вилояти ҳудудида рўй берган. Юк машинасида ун ортилганди, ҳайдовчи бошқарувни йўқотган ва бир гуруҳ болалар томон юриб, охир-оқибат мактаб биносига урилиб тўхтаган.
Полиция маълумотига кўра, ҳайдовчи воқеа жойидан қочиб кетган аммо у тез орада қўлга тушган.
Қурбонларнинг 4 нафари тўртинчи синф ўқувчилари эди, шунингдек уларнинг ўқитувчиси ҳалок бўлган.
Жабрланувчилар шифохонага етказилган.
Мавзуга оид
11:33 / 16.05.2026
Самарқанддаги ЙТҲда иккита юк машинаси ёниб кетди
08:45 / 15.05.2026
Фарғонада юк машинаси ғилдиракларидан қарийб 20 кг наркотик топилди
10:54 / 18.12.2025
Жиззахда иккита юк машинаси тўқнашувида бир киши ҳалок бўлди
09:34 / 04.12.2025