Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Барселона» «Лас-Пальмас»ни тор-мор келтирди
Фото: Twitter/LaLiga
Испания чемпионатининг 18-туридан олган учрашувда «Барселона» «Лас-Пальмас»ни қабул қилиб йирик ҳисобда ғалаба қозонди.
Луис Суарес дубль қайд этган бўлса, Лионель Месси, Арда Турон ва Алейш Видаллар биттадан тўп киритиб умумий 5:0 ҳисобини юзага келтиришди.
«Барселона» ушбу ғалабадан кейин очколари сонини 38тага етказиб олди ва иккинчи ўринга кўтарилди. «Лас-Пальмас» эса (24 очко) саккизинчи ўринда бормоқда.
Испания ла-лигаси, 18-тур
Барселона - Лас-Пальмас 5:0 (1:0)
Голлар: Суарес (14, 57), Месси (52), Турон (59), Видаль (80).
Барселона: тер Стеген, Алеиш Видаль, Умтити, Альба, Андре Гомеш (Ракитич, 62), Маскерано, Рафинья, Бускетс (Матье, 73), Турон, Месси, Суарес (Пако Алькасер, 68).
Лас-Пальмас: Варас, Лемос, Элдер Лопеш, Маседо, Гарсия Сантана (Артилес, 34), Боатенг, Виера, Эль-Жар (Ливая, 74), Гомес (Гарсия, 62), Домингес, Меса.
Огоҳлантиришлар: Меса (2), Рафинья (25), Маскерано (29), Андре Гомеш (32), Элдер Лопеш (41), Боатенг (55), Ливая (77).
Мавзуга оид
02:24 / 12.01.2026
«Барселона» финалда «Реал»ни енгиб, Испания суперкубогини қўлга киритди
12:00 / 08.01.2026
«Сити»да ғалабасиз серия, «Барса» жавобсиз 5 та гол урди. Кун ўйинлари
12:27 / 22.12.2025
«Барса» қишки чемпион, «МЮ» яна ютқазди. Кун ўйинлари
22:11 / 14.12.2025