Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мўсулга берилган ҳаво зарбаларида 30 нафар маҳаллий аҳоли қурбон бўлди
Фото: Iraqi News
Ироқнинг Мўсул шаҳри аҳолисинининг маълум қилишича, ИШИД жангарилари назоратида бўлган ҳудудга берилган ҳаво зарбалари 30 нафар тинч аҳоли вакилининг умрига зомин бўлган. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар қилмоқда.
Уларнинг сўзларига кўра, шаҳарнинг ғарбий туманида учта снаряд портлаган. Бу ерда жангарилар етакчиларидан бирининг уйи нишонга олингани эҳтимол.
Хабарларда таъкидланишича, портлаш вақтида жангари уйда бўлмаган, бироқ, унинг оила аъзолари қурбон бўлган.
Аввалроқ, Ироқ ҳарбийлари Мўсулдаги Найнаво вилоят бошқармасининг биносини ИШИДдан озод қилгани ҳақида хабар қилган эди.
Мавзуга оид
17:59 / 29.12.2025
Туркияда 3 нафар полиция ходими ИШИДга қарши операция чоғида ҳалок бўлди
12:30 / 26.12.2025
АҚШ Нигерияда ИШИД объектларига зарба берди
00:00 / 15.12.2025
Сурияда ИШИДга қарши операция бошланди
11:39 / 01.12.2025