Жаҳон | 00:05 / 15.01.2017
6266
1 дақиқада ўқилади

Нигерияда террорчилар мактабдан 7 кишини ўғирлаб кетишди

Фото: AP

Нигериянинг Огун штатида террорчилар 5 нафар мактаб ўқувчиси ва мактабнинг икки ходимини, жумладан Туркиянинг бир фуқаросини ўғирлаб кетишди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

Нигерия полицияси вакилининг айтишича, жангарилар мактаб биносига бостириб кириб, ўқувчилар ва ўқитувчиларни ўғирлаб, воқеа жойидан ғойиб бўлишган. 

Таъкидланишича, жангарилар ҳозирча полиция ва мактаб раҳбарияти билан алоқага чиқмаган. 

"Биз ўғирлаб кетилган одамларни тирик ва бешикаст озод қилиш бўйича жиддий чоралар кўрмоқдамиз", деб айтилган полицияда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид