Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулазиз Комилов Япония парламенти делегациясини қабул қилди
16 январь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатга ташриф буюрган Япония парламенти маслаҳатчилар палатаси депутати Юхэй Юмашита бошчилигидаги парламент миссиясини қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.
Делегация таркибида депутатлар Мизухо Онума, Юка Миязава, Мицуко Ишии ҳам бор.
Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги муносабатларнинг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди. Минтақавий ва халқаро долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Мулоқот давомида «Тараққиётга расмий кўмак» номли Япония ҳукумат дастури доирасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашувда Япония элчиси Нобуаки Ито иштирок этди.
Мавзуга оид
16:44 / 16.11.2025
“Янги геосиёсий минтақа туғилди” – Абдулазиз Комилов Озарбойжоннинг форматга қўшилиши ҳақида
12:20 / 24.10.2025
“Мана сизга кўп векторли сиёсатнинг натижаси” – Абдулазиз Комилов Европа билан имзоланган битим ҳақида
17:52 / 14.07.2025
Абдулазиз Комилов президент маслаҳатчиси лавозимига тайинланди
12:12 / 03.06.2025