Режиссёр Шуҳрат Аббосов бугун 86 ёшни қаршилади
Ўзбек кино санъатининг улуғ дарғаси, машҳур режиссёр, профессор Шуҳрат Аббосов бугун, 16 январь куни 86 ёшга тўлди.
Шуҳрат Аббосов “Маҳаллада дув-дув гап” (1960), “Сен етим эмассан” (1962), “Тошкент – нон шаҳри” (1967), “Абу Райҳон Беруний” (1974), “Оловли йўллар” (1977-1985), “Отамдан қолган далалар” (1997), “Дилор, Дилор, дил ва ор” (2015), “Яна маҳаллада дув-дув гап” (2016-2017) фильмларига режиссёрлик қилган.
Шуҳрат Аббосов СССР халқ артисти, “Шуҳрат” медали, “Эл-юрт ҳурмати” ордени ва ўнлаб халқаро кинофестивалларда бош мукофот соҳиби бўлган ва энг яхши режиссёр сифатида тақдирланган.
Киноижодкор Қўқон шаҳрида 1931 йилда дунёга келган. У 1949 йилда Тошкент тиббиёт техникуми, 1954 йилда Тошкент давлат маданият институтини, 1958 йилда “ВГИК” (Бутуниттифоқ кинематография олий мактаби)да режиссёрлик курсини тамомлаган. У ўзининг меҳнат фаолиятини 1954 йилда Янгийўлдаги Тошкент вилояти мусиқали драма театри бош режиссёрлигидан бошлаган.
1958-1991 йилларда “Ўзбекфильм” киностудияси режиссёри, 1982-1986 йилларда киностудия директори лавозимида ишлаган. 1983 йилдан то ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон давлат маданият ва санъат институтида профессионал мутахассис ва педагог сифатида талабаларга таълим бермоқда.
“Dono Productions” кинокомпанияси режиссёрнинг 86 ёшга тўлиши муносабати билан тадбир ташкил этди.
Унда кинокомпания вакиллари, Шуҳрат Аббосовнинг шогирдлари, ёш режиссёр ва актёрлар иштирок этишди.
“Dono Productions” кинокомпанияси ўзбек киносининг афсонаси Шуҳрат Аббосовнинг таваллуд айёмига бағишлаб кичик ролик ҳам тақдим этган

Тавсия этамиз
Трампнинг савдо уруши: у Хитойга ён бердими?
Жаҳон | 22:28 / 20.05.2025
Ўзбекистонда гўшт нархи ошишига қайси омиллар таъсир қиляпти?
Иқтисодиёт | 22:11 / 20.05.2025
Нима қилса музқаймоқ болаларнинг томоғини оғритмайди? – педиатр маслаҳати
Жамият | 17:23 / 20.05.2025
Бойсуннинг келажаги нима бўлади? ФВВ масъули изоҳ бера олмади
Ўзбекистон | 21:32 / 19.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Истанбулда Ўзбекистон фуқароларини ишга жойлаштириш масаласи муҳокама қилинди
Ўзбекистон | 15:02
-
Bank of Georgia россияликларнинг люкс дўконлардаги харидларини чеклади
Жаҳон | 14:36
-
Термиз шаҳрига янги ҳоким тайинланди
Ўзбекистон | 14:35
-
Кая Каллас: Сербия геосиёсий танлов қилиши керак
Жаҳон | 14:23
Мавзуга оид

18:09 / 05.05.2021
Судья оқланган шахсларнинг ишга тикланиш тартиби бўйича тушунтириш берди

21:20 / 16.01.2020
«Ҳаёт уммонида балиқча эмас, наҳангдек суздим» – Шуҳрат Аббосовнинг ҳаёт чизгилари

22:56 / 31.12.2018
Жеки Чан ва Ван Дамм иштирокидаги фильмлар режиссёри вафот этди

13:23 / 26.04.2018