Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кот-д'Ивуарда янги тартибсизликлар бошланди
Фото: Twitter .com @congoflash1
Кот-д'Ивуарнинг маъмурий пойтахти Ямусукрода ҳарбийлар иштирокида янги тартибсизликлар бошланди. Бу ҳақда гувоҳларга иқтибос келтирган ҳолда "Франс Пресс" ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Маҳаллий аҳолининг айтишича, ҳарбийлар шаҳар бўйлаб юриб, ҳавога ўқ узмоқдалар ва бегона автомобилларни олиб қочмоқдалар.
Маълум қилинишича, шундай воқеалар Далоа ва Ман шаҳарларида ҳам юз бермоқда.
Ўтган ҳафтада ҳарбий хизматдан бўшатилган ҳарбийлар қурол-аслаҳа омборларини қўлга олиб, Буаке шаҳри устидан назорат ўрнатгандилар. Далоа ва Корхого шаҳарларида хизматни ўтаётган ҳарбийлар иштирокида ҳам исёнлар кўтарилган. Ҳарбийлар маошлари оширилиши ва турмуш тарзлари яхшиланишини талаб қилишган.
14 январда исёнчилар ва мамлакат ҳукумати келишувга эришганлари маълум қилинганди.
Мавзуга оид
14:37 / 21.03.2026
Ўзбекистонлик ҳарбийлар АҚШда ўтказилган мусобақада рекорд натижа қайд этишди
12:47 / 23.02.2026
Мексикадаги энг йирик картел раҳбари ўлдирилди
23:00 / 15.01.2026
Фотожамланма: Амалдорлар ва ҳарбийлар – Ватан ҳимоячилари байрамида
16:43 / 10.12.2025