Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ювентус” ўзининг янги логотипини кўрсатди
Италиянинг “Ювентус” футбол клуби жамоанинг янги логотипи ва визуал безагини тақдим этди. Бу ҳақда жамоа расмий сайти хабар бермоқда.
Журналистлар учун ёпиқ ҳолда ўтказилган махсус тадбир душанба куни ўтказилди ҳамда клуб расмий сайтида трансляция қилинди. Янги логотип клуб президенти Жанни Аньелли томонидан тақдим этилган. У 2017 йилнинг июлидан бошлаб ишлатилиши маълум қилинди.
“Янги логотип бизнинг ўзгача йўналишимиздан дарак беради”, - деди президент.

Маълумот учун, “Ювентус” – Италия клублари орасида энг кўп совринлар соҳибига айланган жамоалардан бири бўлиб, мамлакат чемпионати ва кубоги баҳсларида ғалаба қозониш бўйича рекордчи ҳисобланади. Туринликлар 32 бора Италия чемпиони, 11 бора Италия кубоги соҳибига айланишган. Бундан ташқари, “Ювентус” еттита мамлакат суперкубоги, икки бора Чемпионлар лигаси ва УЕФА суперкубоги, уч марта УЕФА кубоги ғолибига айланган.
Мавзуга оид
12:15 / 02.07.2025
«Реал»да янги юлдуз порлашда давом этмоқда, Рамос уйга қайтди
12:27 / 19.06.2025
Алонсо «Реал»да дуранг билан бошлади, «Сити»да осон ғалаба
14:28 / 28.10.2024
«Арсенал» жароҳатлар гирдобида, Италия дербисида янги юлдуз порлади. Кун ўйинлари
17:00 / 19.10.2024