Спорт | 15:13 / 18.01.2017
14535
1 дақиқада ўқилади

Месси ва «Барселона» ўртасидаги шартнома бўйича янги хабар пайдо бўлди

«Барселона» клуби раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Лионель Месси билан боғлиқ вазиятни имкон борича тезроқ бартараф этишни истамоқда. Бу ҳақда Sport нашри хабар ёзган.

Манба берган хабарга кўра, каталонияликлар клуби январь ойининг охирига қадар Аргентина терма жамоаси сардорига янги шартнома таклифи билан чиқишни режа қилмоқда.

Олдинроқ кўк-анорранглилар жамоаси президенти Хосеп Мариа Бартомеу бу борада оптимистик кайфиятда эканини ва футболчи билан шахсан гаплашиб олгани ҳақида гапириб ўтганди.

Мессининг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзида ниҳоясига етади.

Мавзуга оид