Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОТБ Ўзбекистонда иккинчи қуёш станциясини ҳам молиялаштириши мумкин
Иллюстратив сурат
Ўзбекистон ҳукумати Сурхондарё вилоятида мамлакатдаги иккинчи қуёш электрстанциясини барпо қилиш учун Осиё тараққиёт банки маблағларини жалб этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда uzdaily.uz сайти ёзмоқда.
Ҳукумат Сурхондарёнинг Шеробод туманида барпо қилишни режалаштирган қуёш электрстанцияси лойиҳасини амалга ошириш мақсадида ОТБнинг 100 млн долларлик кредитини жалб этиш ниятида.
Республикадаги иккинчи қуёш электрстанциясининг қуввати 100 мВт бўлади. Ушбу станция ишга тушгач, йилига 177 гВт•с электрэнергияси ишлаб чиқиши кутилаяпти. Кредит 2017 йилнинг икинчи ярим йиллигида тақдим этилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, ОТБ 2013 йили Самарқанд вилоятида қуёш фотоэлектр станциясини барпо қилиш лойиҳаси учун Ўзбекистонга 110 мл доллар миқдорида кредит ажратган эди. Марказий Осиёдаги биринчи гелиостанциянинг қуввати 100 мВт бўлиши айтилади.
2016 йил декабрь ойида Хитойнинг Zhuhai Singyes Green Building Technology Co. Ltd компанияси Самарқанд вилоятида қуёш электрстанциясини қуриш бўйича тендерда ғолиб чиққан эди. Гелиостанция йилига 200 млн кВт•с электроэнергияси ишлаб чиқаради.
Мавзуга оид
10:22 / 13.12.2025
Ноҳақ судланган сурхондарёлик ёлғиз онанинг иши қайта кўриб чиқилади
10:20 / 12.12.2025
Сурхондарёда машинасида 51 кг гашиш олиб кетаётган шахс ушланди
12:41 / 05.12.2025
Сурхондарёда банк мутахассиси 2 000 доллар ва 1,3 млн сўм олган пайтида ушланди
01:01 / 16.11.2025