Фан-техника | 22:55 / 20.01.2017
7837
2 дақиқада ўқилади

Ҳарвардда юришни енгиллаштирувчи экзоскелет ишлаб чиқилди

Ҳарвард университети қошидаги Висса институти олимлари инновацион юмшоқ экзоскелет ишлаб чиқишди. Қурилманинг ноёблиги шундан иборатки, у инсоннинг юришини 23 фоизга енгиллаштиришга қодир, бунда инсон энергияси ҳам тежалади. Экзоскелет самарадорлиги тадқиқоти натижалари Science Robotics журналида чоп этилди. 

Экзоскелет Американинг DARPA ҳарбий агентлиги воситалари асосида ишлаб чиқилган. Дастлаб бундай қурилмалар ҳарбий операцияларни бажариш вақтида америкалик аскарлар энергиясини тежашга имкон бериши  режалаштирилаётган эди, зеро ҳарбийлар бир неча кунлаб катта жисмоний юкламалар остида қолишади. 

"Биз етти нафар соғлом эркакдан иборат тест гуруҳида тажрибалар ўтказдик. Экзоскелет юриш давомида яхши самара кўрсатди ва бу охир-оқибат энергиянинг 23 фоизга тежалишига олиб келди - экзоскелет ёрдамида ва усиз ҳаракатланган кишиларни таққослаб, шундай хулосага келинди. Бизга маълум бўлишича, бу бугунга қадар бундай қурилмалар орасидаги энг юқори кўрсаткичдир", - деди мослама раҳбари Конор Уолш. 

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, тизимни синовдан ўтказиш учун қўшимча вақт керак бўлади. Келгусида ушбу экзоскелетлардан кекса ёшли кишилар, Паркинсон ва шу каби касалликлардан жабрланувчиларни қўллаб-қувватлашда фойдаланиш режалаштирилмоқда. 

Мавзуга оид