16:02 / 20.01.2017
18241

Барча иштирокчи ғолибга айланган танлов

Янги йил муносабати билан турли компаниялар ижтимоий тармоқларда "like, share, tag"дан иборат анъанавий акциялар ташкил этишди. Улар орасида Мurad Buildings томонидан ўтказилган катта масштабдаги танлов жуда катта шов-шувга сабаб бўлди. Сабаби, компания ягона ғолибга эмас, балки танловнинг 5000дан ортиқ барча иштирокчисига совға тақдим этди.  

 Унга кўра, Faceboоk ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари компания томонидан қурилган ажойиб Қорбола учун ном ўйлаб топиши лозим эди. Танловда 5000дан ортиқ иштирокчи қатнашиб, ҳар бири танловнинг барча шартига риоя қилган. 

Натижаларга кўра, Қорболага "Умиджон" дея шеърий усулда ном берган олти яшар Муҳаммадсодиқ танлов ғолибига айланди ва супер-совға iPhone 7 (128 Gb) билан тақдирланди. Ғолибнинг шеърий жавоби акс эттирилган видеони қуйида томоша қилишингиз мумкин:

Мurad Buildings компанияси фаол иштирок, ўзгача ёндошув ва сарфланган вақт учун фойдаланувчиларга ўз миннатдорчилигини изҳор этиш мақсадида танловнинг барча қатнашчиларга ажойиб совғалар тайёрлади. 

Шаҳримизнинг Чилонзор туманида қад ростлаган "Green City" турар-жой мажмуаси уч кун давомида инсонларнинг ташрифи билан гавжум бўлди. Айнан шу ер ҳар бир иштирокчига махсус эсдалик  совғалар топширилди. 

Танлов шубҳасиз, ҳар бир иштирокчига кутилмаган совғалар, илиқ таасурот ва кўтаринки кайфият бағш этди. Буни иштирокчиларнинг самимий табассумидан ҳам сезиш мумкин. 

Биз эса эртаклардаги шаҳарчани ёдга солувчи "Green City" турар-жой мажмуасида бўлиб, фойдаланувчилар фикри билан ўртоқлашдик.

Дилором Абдуҳолиқова, ғолибнинг онаси:

"Бизга бу танлов ҳақида дадамиз хабар бердилар. Биз қандай ном беришни узоқ ўйлаб, уни шеърий кўринишда тақдим этишга қарор қилдик ва унга Умиджон дея ном бердик. Шеърда компания яратаётган уйлар кўзларни қувонтириб, барчага яхши умид бағишлашини акс эттиришга ҳаракат қилдик. Ўғлим Муҳаммадсодиқ эса табиатан жуда фаол, қувноқ бола бўлгани учун шеърни ўзи ёд олиб, танловда иштирок этди. Тўғрисини айтсам, айнан биз берган ном ютишини сира ҳам кутмаган эдик. Сабаби, иштирокчилар сони жуда ҳам кўп эди. Танлов ташкилотчиларга миннатдорчилик билдириб қоламиз. Насиб қилса, яқин келажакда Мurad Buildings барпо этаётган уйлардан ҳарид қилиш ниятидамз".

Насиба Султонова:

"Мен ушбу танловни ташкил қилган барча ташкилотчилар, жумладан, Мурод Назаров ва уларнинг оила аъзоларига алоҳида миннатдорчилик билдирмоқчиман. Компания барчага нафақат Янги йил кайфиятини, балки яна бир бор болаликка қайтиш имконини хадя қилди".

Галина Никитина: 

"Одатда, ижтимоий тармоқларда ташкил этиладиган танловларда хамма штирокчилар ҳам ғолиб бўлавермайди. Шу сабабли бу жуда ҳам ажойиб акция бўлди. Айниқса, ходимларнинг чиройли кутиб олиши ва совғалар улашиши мени қаттиқ таъсирлантирди. Тўғриси, авваллари бу каби акцияни кўрмаган эдим".

Гаитова Дилором: 

"Танловларда иштирок этишни яхши кўраман. Бироқ бу танловга ўзгача эътибор қаратдим. Ҳеч ҳам ғолиб бўлиш насиб қилмаган эди. Танловда асосий совринни қўлга киритган боланинг шеърий йўлланмаси менга жуда ҳам манзур бўлди. Умид билан бошланган ҳар бир нарса чиройли якун топади. Компанияга ажойиб танлов ва совғалар учун ташаккур".

Дилшод Хасанов:

"Мurad Buildings томонидан қурилётган уйлар шаҳримиз кўркига кўрк қўшиб келмоқда. Улар томонидан ўтказилган бу танлов ҳам яна бир компания ҳар бир оилага бахт улашишини исботлади".

Маҳамадалиева Малика:

"Танлов жуда ҳам қизиқарли ўтди. Барча бир-биридан ажойиб исмлар топишга киришди. Менга Қорбола ҳам, компания яратган уйлар ҳам жуда ёқди. Ҳар хонадоннинг дизайни, лойиҳаси мени ҳайратга солди. Барчаси дид билан қилинган".

Абдуллаева Гулноза:

"Бу бизнинг халқимиз учун ажойиб танлов бўлди. Барча иштирокчиларга ўзгача кайфият улашди. Уйларни кўриб кўзим қувонди. Хаммамизга шундай файзли уйларда яшаш насиб қилсин".

Содиқова Нодира:

"Мен Мurad Buildings компанияси янада кўкка кўтарилишини тилаган ҳолда "Парвоз" деган номни берган эдим. Албатта, бундай совғалар берилишини сира ҳам кутмаган эдим. Ҳар сафар Қорболани кўрганимда танлов ҳақида илиқ таасуротлар ёдимга келади. Барча ташкилотчиларга, Мурод Назаровга шундай ажойиб лаҳзалар учун ташаккур айтаман".

Ким Ирина:

"Танлов юқори даражада ташкил этилган. Бизларни компания ходимлар илиқ кайфият билан кутиб олишди. Таасуротлар чексиз. Бу биноларнинг лойиҳалари ҳам бизларни мафтун қилди. Шунингдек, танловда олти яшар боланинг ғолиб бўлгани ҳаққоний бўлди, деб  биламан".

Исомиддинова Зулҳумор ва Раҳмонов Рустамбек:

"Совғаларни ўз вақтида чиройли қилиб топширишди. Келаётган иштирокчиларни компания раҳбари Мурод аканинг шахсан ўзи илиқ кайфиятда кутиб олаётгани бизни жуда ҳам қувонтирди. Ватанимиз тобора ривожланиб бораётганидан мамнунмиз". 

Маълумот ўрнида: Бу каби байрамлар Green City мажмуасида яна ташкил этилиши кутилмокда. Компания вакилларининг сўзларига кўра, баҳор фасли бошланиб, бу ерга экилган юзлаб дарахтлар куртак оча бошлаганида, Murad Buildings'нинг аньанавий сумалак шодиёнаси айнан Green City'да ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Мақоламиз сўнгида инсонларга бахт улашишда давом этаётган компаниянинг фаолиятига зафарлар тилаб қоламиз ва танловнинг бош соврин эгаси Абдуҳолиқов Муҳаммадсодиқнинг маҳсус интерьюсини тақдим этамиз. Томоша қилинг, марҳамат:

Мақолани Феруза Авазова тайёрлади

Реклама ҳуқуқи асосида

Top