14:45 / 20.01.2017
7232

"Союзмультфильм"нинг собиқ раҳбари Эрнест Раҳимов ҳаётдан кўз юмди

78 ёшида "Союзмультфильм" киностудиясининг собиқ раҳбари Эрнест Раҳимов ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақида Россия кинематографчилар иттифоқи берган маълумотга асосланиб, "Москва" янгиликлар агентлиги хабар берди. 

"2017 йилнинг 17 январида Россияда хизмат кўрсатган маданият ходими, продюсер, фахрий кинематографчи, Россия кинематографчилар иттифоқи аъзоси Эрнест Аҳмедович Раҳимов ҳаётдан кўз юмди", - дея хабар берилди ташкилотда. 

Манбада таъкидланишича, Раҳимов эски мультфильмлар тасвир ва товуш реставрацияси технологиялари устида ишлаган, шунингдек "Союзмультфильм" мультфильмларини хорижда намойиш этилишига сабабчи бўлган. У продюсер сифатида 20дан ортиқ анимацион фильм яратган. 

Top