Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лавров: ИШИД молиялаштириш учун гиёҳванд моддалар савдосидан фойдаланмоқда
фото: TACC
ИШИД террорчилик гуруҳи фаолияти гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш ва сотишдан тушадиган маблағларга кўп жиҳатдан боғлиқ. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Халқаро гиёҳвандликка қарши форумда чиқиш қилиб айтиб ўтган.
"Гиёҳванд моддалар биринчи навбатда халқаро хавфсизликка таҳдидлар билан тўғридан-тўғри боғлиқ. Бу бизнинг давлатга ҳам раҳна солмоқда, - деди у. – Мен айнан гиёҳванд моддалар бизнеси, бу соҳа террорчилик ташкилотлари ва уюшган жиноятчиликни молиялаштираётганини назарда тутмоқдаман".
"Афғонистон бизга яқин ерда жойлашган. Ушбу мамлакатдаги толибонлар ва бошқа мухолиф гуруҳлар назоратида бўлган ҳудудларда гиёҳванд моддалар ишлаб чиқарилиши ҳажми доимий равишда ошириб борилмоқда. ИШИД Сурия, Ироқ ва бошқа давлатларда нефть контрабандасидан ташқари, гиёҳванд моддаларни ишлаб чиқариш туфайли ҳам фаолият олиб боради".
Лавровнинг маълум қилишича, Россия жаҳон аренасида гиёҳванд моддаларга алоқадор либерал концепцияларнинг илгари суриш ҳаракатларига қарши чиқади.
"Гиёҳванд моддалар глобал муаммога айланди. Ўтган йилнинг апрель ойида БМТ махсус сесссияси бўлиб ўтди. У жаҳондаги гиёҳванд моддалар муаммосига бағишланди ҳамда якуний ҳужжатларда бу глобал хавф билан тўхтовсиз кураш олиб боришни давом эттириш бўйича бизнинг принципиал позициямизни ўзида ифодалайди", - таъкидлаб ўтди вазир.
"Бизнинг мақсад – бу гиёҳванд моддалардан эркин бўлган дунёдир", - қўшимча қилган Лавров.
Мавзуга оид
10:15 / 30.12.2025
Лавров Украинани «Путиннинг қароргоҳига ҳужум қилиш»да айблади. Бу ҳақда нималар маълум?
17:59 / 29.12.2025
Туркияда 3 нафар полиция ходими ИШИДга қарши операция чоғида ҳалок бўлди
17:00 / 28.12.2025
Путин яна ҳарбий формада йиғилиш ўтказди. Лавров Европани «тинчлик йўлидаги асосий ғов» деб атади
12:30 / 26.12.2025