Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда поезднинг рельслардан чиқиши оқибатида қурбонлар сони 23 нафарга етди
Ҳиндистонда поезднинг 7 вагони ва локомотиви рельслардан чиқиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 23 кишига етди. Бу ҳақда NDTV телеканали хабар бермоқда.
Таъкидланишича, ҳалокат қурбонлари сони ошиши мумкин.
Ҳиндистон темир йўллар вазири Суреш Прабху вазиятни ўз назоратига олган. У амалдорларга воқеа жойига чиқиб, тезлик билан қидирув-қутқарув операциясини ўтказишни таъминлашни буюрди.
"Барча қутқарув ва ёрдамчи хизматлар зудлик билан сафарбар қилиниши керак", деб айтган вазир.
Аввалроқ Бхубанешвар шаҳрига кетаётган поезд Кунеру станцияси яқинида рельслардан чиқиб кетгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
22:03 / 16.07.2026
Жазирама сабаб поездлар тезлигига чеклов қўйилади
10:40 / 14.07.2026
Кучли иссиқ туфайли айрим поезд вагонларида салқинлик пасайиши мумкин
09:40 / 13.07.2026
Тошкент метросига яна 3 та замонавий поезд қўшилди
22:47 / 09.07.2026