12:33 / 22.01.2017
13431

Рамос Аспас билан бўлган воқеага изоҳ берди

«Реал» ҳимоячиси Серхио Рамос Испания Кубоги биринчи чорак финалида «Сельта»га қарши ўйинда ўзи иштирокидаги ҳодисага изоҳ берди. Испания ОАВ  «қаймоқранглилар» сардори ўйин чоғида Галисия жамоаси ҳужумчиси Яго Аспас томон тупургани борасида шов-шув кўтарган эди. «Сельта» ўйинчиси, кейинроқ, буни сезмаганини тан олганди. 

Рамос эса айни шу ҳолатга фикрини билдирган. «Аспасга тупуриш? Бунинг бари Барселонадан чиққан нарса. Мен ундан 5 метр узоқда эмас. У ҳатто ҳеч нарсани сезгани ҳам йўқ», — дея Рамос сўзларини келтиради AS.

Top