Хитойда фарзанд туғилиши авж олмоқда

Фото: Wei Peiquan
Хитойда 2000 йилдан буён илк маротаба бола туғилиши бўйича юқори натижалар қайд этилмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги ҳукумат мулозимига таянган ҳолда хабар қилмоқда.
2016 йилда ХХРда 17,6 миллион бола туғилган, 2011-2015 йилларда эса бу рақамдан йилига 1,4 миллион кам чақалоқ дунёга келган.
Ижобий ўсиш, оилани режалаштириш сиёсатига ўзгартиш киритилгани ва хитой оиласига бир фарзанддан кўп болали бўлишга рухсат берилгани билан изоҳланмоқда.
«Фарзандни дунёга келтириш ёшидаги аёллар сони 5 млн нафарга камайганига қарамай, туғилишлар сони кескин ортгани, оилани режалаштириш сиёсатидаги ўзгаришлар айни вақтида ва самарали бўлганини кўрсатди», — деган Хитой соғлиқни сақлаш ва оилани режалаштириш ишлари бўйича миллий комиссия раҳбарларидан бири Ян Вэньчжуан.
Унинг сўзларига кўра, 2020 йилгача ҳар йили бола туғадиган ёшдаги аёллар сони 5 млн нафарга қисқариши тахмин қилинмоқда. Бироқ, Хитой йилига 17-20 миллион бола туғилиши бўйича кўрсаткични амалда сақлаб қолишга умид қилмоқда.
Шу билан 21-асрнинг иккинчи ўн йиллиги охирига келиб, мамлакат аҳолиси 1,42 миллиард кишига етиши таъминланади. 2015 йил декабрь ойи охирида бу кўрсаткич 1,37 миллиардни ташкил этган.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Мавзуга оид

14:58 / 25.06.2025
Хитой Ўзбекистонга эски машина номи остида янги машиналар етказиб бермоқда – ОАВ

14:55 / 24.06.2025
Xiaomi, Ugreen ва Baseus хавфсизлик таҳдиди туфайли пауэрбанкларни қайтариб олишни бошлади

08:26 / 24.06.2025
Хитой Ҳўрмуз бўғози ёпилиши хавфи ҳақида огоҳлантирди

16:04 / 23.06.2025