Ўзбекистон | 17:22 / 23.01.2017
116569
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда учта янги хусусий телеканал очилади

Фото: Corbis

Ўзбекистонда яқин вақт ичида учта янги хусусий телеканал очилади, деб хабар берди Sputnik.

Электрон оммавий ахборот воситалари Миллий ассоциацияси бошқарув раиси Фирдавс Абдуҳолиқовнинг сўзларига кўра, электрон ОАВ фаолиятини тартибга солишга жавобгар бўлган махсус ҳукумат комиссияси ўтган ҳафта охирида учта янги каналга фаолият олиб бориши учун лицензия тақдим этган.

"Бу учта янги телеканал бўлади. Биринчи - "Зўр ТВ" , шунингдек "Футбол" махсус телеканали ва "Караван ТВ" телеканали ҳам пайдо бўлади. Бизнинг ушбу учта канал мамлакат телеэфирига янада ранг-баранглик қўшишига ишончимиз комил", - таъкидлаб ўтди Фирдавс Абдуҳолиқов.

Ўзбекистонда сўнгги беш йил давомида ўнлаб янги телеканаллар очилди - "Маҳалла", "Дунё бўйлаб", "Маданият ва маърифат", "Оилавий", "Диёр", "Кинотеатр", "Болажон", "Миллий ТВ", Uzreport TV ва бошқалар.

Айни дамда республика аналогли телевидениедан DVB-T2 шаклидаги ер усти рақамли телеузатишга ўтмоқда. Рақамли телевидение билан қамраб олинган аҳоли даражаси деярли 90 фоизга тенг. 2011 йилнинг ноябрида МДҲ давлатлари орасида биринчи бўлиб HD шаклидаги ер усти узатиш телеканали - UzHD фойдаланишга топширилди.  

Республика ҳудудларида рақамли мультиплекс таркибида 12та телевизион ва 4та радиоканал трансляция қилинмоқда. Улар Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси таркибига киради. 

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти