16:21 / 24.01.2017
10972

Мел Гибсоннинг тўққизинчи фарзанди дунёга келди

Америкалик машҳур актёр ва режиссёр Мел Гибсоннинг тўққизинчи фарзанди дунёга келди, деб хабар қилмоқда People журнали 61 ёшли артистнинг вакилига асосланган ҳолда. Ўғил бола 20 январь куни Лос-Анжелесда туғилган. Унга Ларс Жерард Гибсон деб ном беришган.

Чақалоқнинг онаси Розалинд Росс билан Гибсон икки йилдан буён учрашиб юриши хабар қилинади. Манба, «улар уйда, барчаси саломат ва бахтли», – дея қўшимча қилган. 

Айтиш жоизки, Гибсон сўнгги йилларда можаролар гирдобида қолди, бироқ, 2016 йилда «Оскар» соҳиби «Виждон амри билан» деб номланган Окинава учун кураш акс эттирилган ҳарбий драма билан катта саҳнага қайтган эди. 

Top