09:58 / 11.08.2017
27853

Актёр Мел Гибсон данғиллама вилласини сотувга қўйди (фото)

Таниқли актёр ва кинорежиссёр Мэл Гибсон Коста-Рикада жойлашган Плайя-Барригона данғиллама вилласини иккинчи маротаба сотувга қўйди.

Маълум қилинишича, учта уйдан иборат Гибсоннинг вилласи Коста-Рика жунглиларида жойлашган. Актёр 7 йил аввал ҳам уни сотишга уринганди, бироқ уни Гибсон сўраган 35 млн долларга сотиб олишга тайёр бўлган харидор топилмаган.

Бу гал актёр вилланинг нархини туширишга қарор қилган ва унга 30 млн доллар сўрамоқда. Таъкидланишича, майдони 162 гектарни ташкил қиладиган вилла актёр томондан у “Апокалипсис” фильмини суратга олиш учун жой қидираётганда сотиб олинган. 

Вилла 7 та ётоқхона, 8 та ваннахона, веранда, катта чўмилиш ҳавзаси ва дам олиш ҳудудидан иборат. 

Top