Фан-техника | 20:53 / 24.01.2017
6925
1 дақиқада ўқилади

Mitsubishi янги кроссоверининг илк суратини намойиш қилди

Фото: motor.ru

Япониянинг Mitsubishi Motors компанияси Eclipse деб номланувчи ва Nissan Qashqai моделига рақобатчи бўлиши кутилаётган янги кроссоверининг илк фотосуратларини намойиш қилди. Унинг расмий тақдимоти март ойидаги Женева автошоусида бўлиб ўтади. 

Йўлтанламас дизайни икки хил турли модификацияда намойиш этилган XR-PHEV концепти услубида ишлаб чиқилган. Улардан бири 2013 йилда, иккинчиси 2015 йилда тақдим қилинган эди. 

2015 йил намунасидаги XR-PHEV II концепт-кари

Дастлабки маълумотларга кўра, янги кроссовер модернизациялашган Outlander платформасида ишлаб чиқилади. Унга 1.5 литрли, 120 от кучига эга бензинли турбомотор ва 2,2 литрли дизель двигатели ўрнатилади. 

Eclipse кроссовери ишлаб чиқилганидан сўнг, компания янги авлод Outlander устида ишлайди. 

Мавзуга оид