Тожикистон Роғун ГЭСини қуришга Саудия Арабистонини таклиф қилди
Тожикистон парламенти қуйи палатаси спикери Шукуржон Зуҳуров ўзининг Саудия Арабистонига уюштирган расмий ташрифи доирасида подшоҳлик молия вазири ўринбосари Муҳаммад Ал Мазият билан учрашди.
Учрашувда Саудия Арабистони инвестицияларини Тожикистоннинг туризм, коммуникация, энергетика ва транспорт соҳаларига жалб қилиш масалалари муҳокама қилинган. Бу ҳақда парламент қуйи палатаси матбуоти котиби Муҳаммадато Султонов Ар Риёддан «АП» агентлигига маълум қилган.
Шукуржон Зуҳуров мулоқот чоғида Тожикистон Роғун ГЭС тўғонини барпо этиш ишларини бошлаганини ёдга олган. Режага кўра, минтақадаги энг йирик гидроэлектрстанцияси бўладиган Роғун ГЭСнинг биринчи агрегати 2018 йил охирида фойдаланишга топширилади.
«Тожикистон жаҳон молиявий инқирози шароитида ушбу ГЭСни барпо этиш учун узоқ муддатли имтиёзли кредитларга муҳтож. Бу йўналишда биз Саудия Арабистонига ҳам умид қилмоқдамиз», - деган спикер.
Ўз навбатида, Муҳаммад Ал Мазиятниг қайд этишича, Саудия Арабистони Тожикистондаги лойиҳаларни Саудия Тараққиёт жамғармаси воситасида молиялаштиришни кенгайтиради.
Эслатиб ўтамиз, Саудия подшоҳи Салмон ибн Абдулазиз Ал Сауд Шукуржон Зуҳуров билан ўтказган учрашувида Тожикистонни минтақадаги муҳим ҳамкор деб атаган эди.
Саудия Арабистони подшоҳи тегишли давлат тузилмаларига Тожикистон билан иқтисодиёт ва савдо соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича амалий чоралар кўриш топшириғини берган.
Шукуржон Зуҳуров ва Саудия Арабистони подшоҳи Салмон ибн Абдулазиз Ал Сауд в Ар Риёддаги учрашувда.
Мавзуга оид
08:10 / 12.11.2024
Ўзбекистонга Саудия компанияларининг қарийб 2,5 млрд долларлик инвестициялари жалб этилади
19:01 / 11.11.2024
Ўзбекистон ва Саудия бош прокурорлари тергов ва ахборот алмашинувида ҳамкорлик бўйича келишув имзолади
09:25 / 11.11.2024
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига жўнаб кетди
18:01 / 10.11.2024