Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа Иттифоқининг сайёҳлар энг кўп борувчи мамлакати маълум қилинди
Фото: REUTERS/Scanpix
Испания Европа Иттифоқининг туристлар орасида 2016 йилдаги энг оммабоп давлати бўлди. Бу ҳақда ЕИнинг Eurostat статистик хизмати хабар берди.
Испанияда саёҳатчилар ўтган йил давомида меҳмонхоналарда 454 миллион кечани ўтказишган. 2015 йил билан таққослаганда ўсиш деярли саккиз фоизни ташкил қилди.
Иккинчи ўринга Франция ва Италия лойиқ топилди (395 миллион кеча). Францияда бу кўрсаткич 2016 йилда 4,6 фоизга тушиб кетган бўлса, Италияда деярли ўзгаришсиз қолди.
Кучли учликни Германия якунлаб берган. Туристлар у ердаги меҳмонхоналарда 390 миллион кечани ўтказишди. Тўртинчи ўрин Буюк Британияга насиб этди – 292 миллион. Австриядаги меҳмонхоналарда эса бу кўрсаткич 119 миллионни ташкил қилди.
Рейтингдаги ўнликка, шунингдек, Нидерландия, Греция, Польша, Хорватия ва Португалия ҳам кирган. Ўтказилган туристик кечаларнинг ортиши бўйича 2016 йилда Болгария етакчи бўлди – плюс 18 фоиз.
Мавзуга оид
16:06 / 28.01.2026
ЕИда янги автомобиллар бозори гибрид ва электромобиллар ҳисобига ўсди
19:44 / 27.01.2026
Европа Иттифоқи Россиядан газ импортини тўлиқ тақиқлашга қарор қилди
16:08 / 26.01.2026
ЕИда Россия дипломатлари учун чекловлар кучга кирди
16:47 / 23.01.2026