Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франция мудофаа вазири социалистлар тортишуви вақтида ухлаб қолди
Франция мудофаа вазири Жан-Ив Ле Дриан праймеризнинг иккинчи туридан аввалги социалистлар баҳслари ўтаётган залда ухлаб қолди. Бу ҳақда журналист Том Вампуй Twitter’даги ўз микроблогида хабар берди.
«Ле Дриан ухлаб қолди», - дея ёзган Вампуй. У шунингдек твитга тўғридан-тўғри трансляциядан олинган кадрни ҳам қўшиб қўйган.

Суратда президентликка номзодлар – собиқ бош вазир Мануэль Вальс ва собиқ таълим вазири Бенуа Амон мунозараси пайтида биринчи қаторда ўтирган Ле Дриан бошини тушириб, кўзларини юмиб олганини кўриш мумкин.
Вальс ва Амон ўртасидаги баҳслардан жонли трансляцияни France2 телеканали эфирга узатди. Праймеризнинг иккинчи тури 29 январь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
15:29 / 03.04.2026
Трамп Макрон ва унинг рафиқасини масхара қилди. Франция етакчиси жавоб қайтарди
21:34 / 01.04.2026
Франция президенти Фаластиннинг биринчи элчисидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди
13:22 / 23.03.2026
Ўзбекистон Франция билан қўшма аграр тадқиқот лойиҳаларини йўлга қўймоқчи
10:54 / 23.03.2026