Жаҳон | 16:57 / 26.01.2017
4892
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Чикагодаги мотам маросимидаги отишмада олти киши яраланди

АҚШнинг Чикаго шаҳрида (Иллинойс штати) ўтказилаётган мотам маросимида чиққан отишмада олти киши яраланди. Улар орасида 12 яшар қизча ҳам бор. Chicago Tribune газетасининг ёзишича, ярадорлар турли даражада жароҳатланишган ва шифохонага ётқизилган. Улар орасидан бир нафарининг аҳволи оғир ҳисобланмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, отишма содир этганлар мотам маросимида иштирок этаётган бир кишини йўқ қилиш учун ҳаракат қилишган. Унинг номи яраланганлар қаторида қайд этилган. Полиция отишма уюштирган жиноятчилардан бирортасини ҳам тутишга муяссар бўлмаган.

АҚШ президент Дональд Трамп ABC телекомпанияси билан 25 январь куни ўтказган интервьюсида Чикагодаги бугунги жиноий вазиятни Афғонистондаги ҳолат билан тенглаштирган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид