Иқтисодиёт | 20:02 / 26.01.2017
25648
1 дақиқада ўқилади

Россия рубли долларга нисбатан қадрсизланди

Россия миллий валютаси рублнинг долларга нисбатан курси яна кўтарила бошланди. Хусусан, Москва биржасида 60 рублдан ошган. Унга кўра, бир АҚШ доллари 60,33 рублни ташкил этмоқда. 

Доллар аввалги курсига нисбатан 80 копеекдан кўпроққа қимматлашган. Рублнинг еврога нисбатан курси 64,44 рублни ташкил этган. 

Шу билан бирга, Brent маркали нефтнинг бир баррели Лондоннинг ICE биржасида  55,35 доллардан сотилган. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид