Ўзбекистон | 19:29 / 26.01.2017
42174
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳар ҳокими биринчи ўринбосари тайинланди

фото: Нозим Ҳусанов

Нозим Ҳусанов Тошкент шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимияти сайтида маълумот берилган.

Вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимиятлари тузилмасидаги янги лавозим Ўзбекистон Президентининг 22 декабрдаги қарори билан жорий этилди.

Нозим Ҳусанов (1976 йилда Тошкент вилояти Зангиота туманида туғилган) ўтган йилнинг баҳор ойларидан бошлаб Тошкент шаҳар ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизматлар соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари бўлиб ишлаб келган. 

У 2014-2016 йилларда “Микрокредитбанк” бошқаруви раиси, 2013-2014 йилларда – Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари, 2011-2013 йилларда Ўзбекистон Марказий банки раиси ўринбосари, 2010-2011 йилларда – Марказий банк Тошкент вилояти бош бошқармаси раҳбари бўлиб меҳнат қилган.

Тошкент автомобиль-йўллари институти (1997) ва Тошкент молия институти (сиртқи бўлим, 2002) битирувчиси.

Мавзуга оид