Спорт | 07:41 / 27.01.2017
11451
1 дақиқада ўқилади

Мессининг шахсий ҳаётидаги энг муҳим сана аниқ бўлди

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси тўйининг санасини белгилаб олди. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар тарқатди.

Манба хабарига кўра, футболчи ўзининг севгилиси Антонелла Рокуццо билан муносабатларини қонунийлаштиришни режалаштирмоқда.

Испания матуботида ёзилишича, Месси 24 июнь куни, 30 ёшга тўлганида Рокуццо билан тўй маросимини ўтказади. Никоҳ тадбири Аргентинанинг Месси учун қадрдон ҳисобланадиган Росарио шаҳрида бўлиб ўтади. Тўйда 700га яқин меҳмон иштирок этиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Лионель ва Антонелланинг 2012 йилда Тиаго ва 2015 йилда Матео исмли икки нафар ўғиллари дунёга келган.

Мавзуга оид