07:45 / 28.01.2017
11305

Биткоинларга уй сотиб олган америкалик кутилмаганда миллион доллар ишлаб олди

Калифорниялик эркак данғиллама уй сотиб олиб, бир миллион доллар ишлаб олди. Бу ҳақда Bitcoin Magazine портали хабар берди.

Эркак уйга тўрт миллион биткоин виртуал валютаси билан тўловни амалга оширишни мақсадга мувофиқ деб топган. Bitpay платформаси ходими Сонни Сингхнинг айтишича, кўчмас мулк савдоси билан шуғулланувчи компания сервисга келишувни кузатиб бориш илтимоси билан чиққан.

Тўловларни амалга ошириш жараёни бошида биткоин нархи тахминан 750 доллар атрофида бўлган бўлса, келишув якунида минг долларгача кўтарилиб кетган.

Тўлов учун керакли бўлган маблағ миқдори криптовалюта қийматининг кескин ошишидан аввал қайд этилгани боис калифорниялик эркак қўлида “ортиқча” 1,3 миллион доллар пайдо бўлди.

Эркак бу пулга янги Lamborghini автомобилини харид қилган.

Маълумот учун, январь ойи бошида биткоин курси 1019,94 долларлик кўрсаткични қайд этган. Криптовалюта курси 1000 долларга сўнгги бор 2013 йилнинг ноябрида кўтарилганди. Биткоиннинг тарихий максимуми эса 2013 йилнинг 29 ноябрь куни қайд этилган – ўшанда унинг курси 1242 долларга тенг бўлган.

Top