Жаҳон | 09:57 / 29.01.2017
7023
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши қайта ташкил этилади

АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакат Миллий хавфсизлик кенгашини қайта ташкил этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда Politico ёзмоқда.

Маъмуриятнинг юқори лавозимли вакилининг ҳикоя қилишича, Миллий хавфсизлик кенгаши «рақамли таҳдидларга тезроқ эътибор бериши учун» қайта тузилади.

«Бу биз дуч келаётган замонавий таҳдидларга мослаштириш учун МХКнинг янги ташкилий тузилмасини белгилаб беради», — деган манба фармон имзолангунча қадар. 

Reuters агентлигига кўра, Трамп, шунингдек, АҚШ ички хавфсизлик кенгашини ҳам қайта ташкил этиш бўйича фармонни имзолаган. 

Дональд Трамп, аввалроқ, АҚШ маъмурияти мулозимлари учун лоббизм билан шуғулланишни тақиқлаган эди. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид