Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Асад инсультга йўлиқди, у оғир аҳволда
Сурия президенти Башар Асад оғир аҳволда шифохонада эканлиги маълум бўлди. Бу ҳақида Daily Sabah нашри хабар берди.
Ливаннинг Аl-Mustaqbal газетаси эса шанба куни Асаднинг ишемик инсульт билан шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар берган.
Шунга қарамай, Асад режимининг Facebook'да чоп этилган хабарида унинг аҳволи яхши эканлиги маълум қилинган.
Манбада таъкидланишича, Башар Асад режими ва унинг тарафдорлари Сурияда ўқ очишни тўхтатиш режимини фаол бузишда давом этишмоқда.
Ғарб Асаднинг четлатилишини талаб қилмоқда, бироқ Россия уни фаол қўллаб-қувватламоқда. Айнан Россия авиацияси туфайли Асад исёнкорларни Ҳалабдан қувиб чиқаришга муваффақ бўлди.
Мавзуга оид
09:02 / 05.06.2026
Мактаб ва шифохоналарда энергия тежамкор лойиҳалар амалга оширилади
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026