Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Асад: Сурия ва Венесуэла ўз суверенитетига содиқлиги учун босимга учрамоқда
Сурия ва Венесуэла "миллий суверенитетига содиқлиги ва мустақил тарзда қарорлар қабул қилгани учун" ташқи аралашув объектларига айландилар. Бу ҳақда Сурия президенти Башар Асад Венесуэла президенти Николас Мадуро билан телефон орқали мулоқотда айтиб ўтди, деб хабар бермоқда SANA ахборот агентлиги.
"Сурия ва Венесуэла Ғарб ва унинг шериклари диктатига бўйсунишдан бош тортгани учун ҳақ тўладилар, улар бу учун уларни барқарорсизлантириш ва анархиянинг тарқатилиши йўли билан заифлаштиришга қаратилган ташқи босимга учрамоқдалар", деб айтди Асад.
Мадуро Асад ва Сурия халқини "Сурияга душман давлатлар томонидан қўллаб-қувватланувчи террорчилик ташкилотларига қарши курашдаги муҳим ғалабалари" билан табриклади. "Бу муваффақиятлар ўз раҳбарияти атрофида жипслашган сурияликларнинг матонати эвазига мумкин бўлди", деб айтди Мадуро.
Мадуро Венесуэла Сурия томонда қатъийлик билан туришини айтди ва бу араб мамлакатида тинчлик ва барқарорликнинг тезда қайтишига умид билдирди.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026