Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британиялик сайёҳ мамлакатнинг ҳиссий харитасини тузишга аҳд қилди
National Geographic журнали ходими Дэниэл Рейвен-Эллисон яқиндигина Британия шаҳарлари ва хиёбонлари бўйлаб 2,5 миллион қадам узунлигидаги саёҳатини якунлади. У саёҳат давомида электрон қурилма ёрдамида ўз кайфиятидаги ўзгаришларни ўлчади. BBC шу ҳақида маълумот билан ўртоқлашди.
Дэниэл етти ой ичида 69 шаҳарни кезиб чиқди. Шу вақт давомида у бошида электроэнцефалограф билан юрган. Қурилма бошнинг турли жойларига мустаҳкамланган датчиклар орқали унинг мия фаоллигини қайд этган.
Ўрнатилган дастур бу сигналларни таҳлил қилади ҳамда ҳаракатнинг ҳар бир босқичида стресс, хотиржамлик, диққатни жамлаш ва қизиқиш даражасини ҳисоблайди.
Дэниэлнинг сўзларига кўра, монитор унга атроф-муҳитга бўлган муносабатини яхшироқ тушунишга ёрдам берган.
"Сизни нима қизиқтирмоқда, нимага бефарқсиз, нима хавотирга солмоқда ёки, аксинча, тинчлантирмоқда - шуларнинг барчасини яхшироқ англаб етасиз. Ушбу маълумотлар шаҳарларни лойиҳалаштиришда фойда бериши мумкин".
Албатта, бу усул мукаммалликдан йироқ ва қурилма кўрсатмалари бошқа омиллар таъсирида издан чиқиш эҳтимоли мавжуд.
Масалан, Кардиффда қурилма стресс ва диққатни жамлашнинг максимал даражасини қайд этган, лекин бу кўрсаткич ташқи омиллар таъсирида эмас, шунчаки ҳожатхонага кучли эҳтиёж сезиш натижасида қайд этилган.
Тепаликларга кўтарилиш ҳам стрессга олиб келган, интенсив ҳаракат кузатилган йўлдан ўтишда ҳам худди шундай ҳолат кузатилди. Бироқ қурилма ёқимли ҳаяжон билан ёқимсизини ажрата олмайди.
"Шуниси қизиқки, қурилма шаҳарлар бўйлаб саёҳат вақтининг ярмида менинг диққатим бўлингани ва ўз ҳис-туйғуларимни англаб етмаганимни кўрсатди", - дея сўзлайди Дэниэл.
Бироқ монитор сайёҳнинг стресс даражаси атроф-муҳит шароитига мувофиқ ўзгарганини аниқ қайд этган.
Унинг Кардифф орқали ўтиши яхши, яъни паркдаги паст стресс даражаси билан бошланди. Бироқ кейин у бир уюм чиқиндини кўриб қолган.

Унинг йўлида кўп учраган бундай ташландиқ жойлар деярли ҳар доим стресс даражасининг ошишига олиб келган.
Сув ҳавзаларининг пайдо бўлиши эса, аксинча, сайёҳни дарҳол тинчлантирган.
У ўз саёҳатини 2016 йилнинг июнида Уэльсдаги Сент-Дейвидс шаҳридан бошлаб, декабрь ойида Бирмингемда якунлаган.
Дэниэл шаҳар ва қишлоқ жойлардаги шарт-шароитларни таққослаш мақсадида 69 шаҳар ва 15 миллий паркда бўлган.
"Бундай қурилмадан кўпроқ кишилар фойдаланганда эди, биз шаҳарларда стресс даражасини қандай камайтириш ва уларни йўловчилар учун янада қизиқроқ қилиш имкониятларини кўриб чиқар эдик", - деб ҳисоблайди у.
Ҳозирда Дэниэл маълумотларни қайта ишлашга киришган, у Британиянинг ҳиссий харитасини тузиб чиқишни режалаштирган. У бошқа ташаббускорларнинг ёрдамига умид қилмоқда.
"Менда географик координаталар жамланган беш миллион ўлчам мавжуд, ҳиссиётларим жойлашувга қараб қандай ўзгарганини аниқлаш учун мен уларни харитага туширмоқчиман", - дейди у.
Мавзуга оид
08:50 / 08.06.2026
SIPRI: дунёда ядровий қуроллар сони яна ўсиши мумкин
08:44 / 08.06.2026
Европа етакчилари ва Зеленский тинчликнинг беш шартини эълон қилди
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
08:44 / 02.06.2026