Британияликлар Трампнинг ташрифига қарши, ҳукуматдагилар уни кутишмоқда
Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй маълум қилдики, Британия ва АҚШ ҳамкорликда ишлашда давом этмоғи лозим. У Дональд Трампни қиролликка ташриф билан келиш учун таклиф этганини тасдиқлаган.
У қиролича Елизавета II томонидан йўлланган таклифни Трампга етказганидан бахтиёр бўлганини таъкидлаган.
Шу билан бирга вазир Трампнинг муҳожирларга қарши фармонини танқид қилган.
«АҚШ иммиграцион сиёсати Қўшма Штатлар ҳукуматининг иши. Бироқ биз бундай ёндашувга қўшилмаймиз», деганди у.
Бундан олдинроқ Трампнинг Британияга давлат ташрифи билан келишига йўл қўймаслик ҳақидаги талабномани 1 миллиондан ортиқ киши имзолагани маълум бўлганди.
Талабнома матнида қайд этилишича, «Дональд Трамп Буюк Британияга АҚШ давлат раҳбари сифатида келса, киритиш керак, бироқ у расмий давлат ташрифи билан келмаслиги лозим».
Талабнома муаллифларининг фикрича, Америка президентининг «аёлларни таҳқирловчи фикрлари» уни Буюк Британия қироличаси томонидан қабул қилиниш ҳуқуқидан маҳрум этиши зарур бўлади.
Мавзуга оид
17:31 / 03.12.2024
«Бошқа аҳмоқ топинг» – Трамп BRICS давлатларига таҳдид қилди
11:42 / 21.10.2024
Трамп Пенсилванияда McDonald’s ходими бўлиб ишлади
23:13 / 20.08.2024
Трамп президентлик сайловида ғалаба қозонса Илон Маскка Оқ уйдан лавозим таклиф қилади
21:54 / 04.08.2024