Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Польшада АҚШ билан биргаликдаги ҳарбий машқлар бошланди
Польшанинг Любус воеводствосидаги (Польшада маъмурий-ҳудудий бўлиниш) Жагань-Карлики полигонида АҚШ ва Польша ҳарбий машқлари бошланди.
«Радио Польша»нинг таъкидлашича, полигонда ҳарбий машқлар биринчи куни Польша президенти Анжей Дуда ҳам бўлган.
«Халқ, польшаликлар вакили сифатида америкалик иттифоқчилар, Қўшма Штатлар аскарларини катта хурсандчилик билан шарафлаймиз. Ишонамизки, бу ҳолат тарихий жиҳатдан жуда муҳим, сабаби Европа ва дунёнинг биз жойлашган қисмида катта ўзгаришлар юз бермоқда. Бу нафақат ҳужжатларда, балки амалда ҳам содир бўлмоқда: Шимолий Атлантика альянси Польшада», - дея маълум қилди президент.
Таъкидланишича, Польша-Америка машқлари инаугурациясида АҚШдан келган ҳарбий гуруҳнинг 3-танк бригадаси иштирок этди.
Мавзуга оид
10:56
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
08:50
Жанубий Корея ва АҚШга ноқонуний миграция ташкил этмоқчи бўлганлар ушланди
22:16 / 10.07.2026
Трамп ўзи ўлдирилган тақдирда Эронни «бомбалаб ташлашни» буюрди
11:07 / 10.07.2026