Порошенко Украина шарқидаги вазият туфайли Германияга сафарини қисқартирди
Украина президенти Пётр Порошенко мамлакат шарқидаги Авдеевка аҳоли пунктидаги вазият жиддийлашгани муносабати билан Германияга сафарини муддатидан аввал якунлади. У Украина ҳукуматининг фаолиятини мувофиқлаштириш ва гуманитар фожиага йўл қўймаслик учун мамлакатга қайтган. Бу ҳақда Украина президенти маъмурияти раҳбари ўринбосари Константин Елисеев "5 канал" телеканалига берган интервьюсида маълум қилган.
Аввалроқ, ДХР вакили Донбассда вазият кескинлашганини айтган, 10дан ортиқ украин ҳарбий хизматчиси ўлдирилгани ва 15 дан ортиғи яраланганини маълум қилган эди. Улар ДХР позицияларига ҳужум қилгани таъкидланган. Улар ДХР позицияларига ҳужум қилган. Бундан ташқари, Макеевка шаҳри ўққа тутилгани боис, 1 киши ўлган, уч киши яраланган. Украина томони эса, қарши томон Авдеевка туманига ҳужум уюштирганини таъкидламоқда. Бунинг натижасида, Донецк, Авдеевка ва бошқа йирик аҳоли пунктларини ичимлик суви билан таъминлайдиган Донецк фильтрлаш станцияси токсиз қолгани айтилади.
Мавзуга оид
01:24
Оқ уй Украинага Россия ҳудудига ATACMS ракеталарини қўллашга рухсат берганини тасдиқлади
21:25 / 25.11.2024
Курскка яна ATACMS учди. Навбат «Орешник»гами?
18:32 / 25.11.2024
Le Monde: Европа мамлакатлари яна Украинага қўшин юбориш эҳтимолини муҳокама қилмоқда
15:46 / 25.11.2024