Ўзбекистон | 00:36 / 31.01.2017
24480
1 дақиқада ўқилади

"Тошкент" халқаро аэропортига Ислом Каримов номи берилди

25 январда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев "Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А.Каримов хотирасини абадийлаштириш тўғрисида"ги қарорни имзолаганди.  

Мустақил Ўзбекистон асосчиси, буюк давлат арбоби, ўзбек халқининг буюк ўғлони Ислом Каримов ўзининг кўп қиррали сиёсий фаолияти, инсоний фазилатлари билан Ватанимизнинг кўп асрлик тарихида ўчмас из қолдирди. 

Ҳамюртларимизнинг самимий истакларидан келиб чиқиб, Ислом Каримовнинг миллий мустақилликни қўлга киритишдаги буюк тарихий хизматларини ҳисобга олиб, унинг номини бир қатор муассаса ва корхоналар номига беришга қарор қилинди.    

Эндиликда "Тошкент" халқаро аэропорти, Тошкент давлат техника университети, Асака автомобилсозлик заводи, Фарғонадаги санъат саройи, Қорақалпоғистон, Тошкент ва вилоятлардаги марказий кўчалар Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов номи билан аталади.

Мавзуга оид